Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 09:25 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга енгилликлар берилди

Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга енгилликлар берилди

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори уч бараваргача камайтирилди.

Бу Президентимизнинг куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонида белгиланди.

Мазкур ҳужжат билан яна қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар устав фондида чет эл инвестицияларининг минимал миқдори 30 фоиздан 15 фоизгача туширилди;

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шартлиги ҳақидаги талаб бекор қилинди (жисмоний шахс ҳам иштирокчи бўлиши мумкин);

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар устав фондининг минимал миқдори 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача туширилди;

Акциядорлик жамиятлари устав фондининг минимал миқдори 400 миллион сўм (илгари 1 млрд. 600 млн. сўм) қилиб белгиланди;

Экспорт контрактлари контракт тузилган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида ўтказиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхонада божхона юк декларацияси рўйхатга олинадиган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.

ЎзА
4 612