ЎзА Ўзбек

13.09.2018 08:00 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда Америка бизнес ҳафталиги ўтказиладими?

Ўзбекистонда Америка бизнес ҳафталиги ўтказиладими?
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тошкент шаҳрига келган АҚШ Давлат котибининг иқтисодиёт ва бизнес масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Браян Мак Фитерс билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Суҳбатда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15-17-май кунлари АҚШга қилган расмий ташрифи ва Президент Доналд Трамп билан ўтказган музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи-назаридан икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва уларни амалга оширишнинг истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.
Жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида ўзаро савдо айланмаси деярли 300 миллион долларини ташкил этди.

2017 йил бўйи эса 210,2 миллион долларга тенг бўлган эди. Учрашувда Ўзбекистон-Америка кун тартибининг бошқа масалалари, жумладан, мамлакатимизда Америка бизнес ҳафталигини ўтказишга тайёргарликнинг бориши ҳам муҳокама қилинди.
Тадбирда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

ЎзА
2 017