Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 19:46 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси бошланғич ташкилотлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси бошланғич ташкилотлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказди Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоевнинг бошланғич ташкилотлар етакчилари ва сардорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Фарғона шаҳридаги таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналар, ҳарбий қисмларда 183 бошланғич ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Айни кунларда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

– Эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган навқирон авлоднинг барча муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этиш Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосий вазифаси этиб белгиланган, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона шаҳар кенгаши раиси Ф.Абдилазов. – Шу мақсадда бошланғич ташкилотлар етакчилари ва сардорлар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар белгилаб олдик. Ёшларнинг ўқишдаги муваффақияти ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки муносиб рағбатлантирилиши улар ғайратига-ғайрат қўшмоқда.

2.JPG

Учрашувда ёшлар томонидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, ички туризмни ривожлантириш, ёшларнинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳатларини ташкил этиш, вилоятлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, бандлик масаласидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, шаҳардаги 15-, 22-, 23-умумтаълим, 40-ихтисослаштирилган мактабларда ҳам учрашувлар, самимий мулоқотлар ташкил қилинди.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
17 363