Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 16:57 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши тузилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёшларимиз хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, йўналишлар бўйича тўгараклар, марказлар, кенгашлар ташкил этилмоқда.

Иттифоқ қошида ташкил этилган Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ёш фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида фермерлик фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Кенгаш уюшмаган ёшларни фермерлик ҳаракатига жалб этиш, ёш фермерлар фаолиятида дуч келинаётган муаммолар ва масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш, хорижий илғор тажрибаларни фермерлар фаолиятига жорий қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи атрофида бирлаштириш мақсадида ташкил этилди.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги 5 минг 800 дан зиёд ёш фермер қарийб 300 минг гектар ерда деҳқончилик қилиб, халқимиз дастурхонининг тўкин-сочинлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда. Шулардан 1 минг 158 ёш фермер кўп тармоқли фермер хўжалиги мақомига эгадир.

– Ёш фермерларни хорижий илғор тажрибалар билан таништириш ва фаолиятига жорий қилиш мақсадида уларнинг халқаро кўргазмаларда иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз, – дейди Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши раиси Соатмурод Қулмирзаев. – Замонавий илм-фан ютуқларини, инновацион ишланмаларни ўз фаолиятига жорий этишда фаоллик кўрсатаётган ёшларимиз келгуси йил ҳосили учун бошоқли донни сифатли экиш, уни парваришлаш ҳамда юқори ҳосил етиштиришда пешқадам бўлади, деган умиддамиз.

Ёш фермерлар эришган ютуқларни оммалаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, фермер бўлишни истаган ёшларга ҳам хуқуқий, ҳам маънавий кўмак бериш, уюшмаган ёшларни ижтимоий фойдали иш билан таъминлаш муҳим вазифалардандир. Ана шу вазифалар юзасидан қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётир. Жумладан, туманларда ташкил қилинаётган “Ёш фермерлар мулоқот клуби” ёш фермерларга ҳуқуқий, иқтисодий ва агротехник кўмак беради, ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда “Фермер консультант” маслаҳат марказларини ташкил этиш, «Ёшлар инновацион ривожланиш йўлида” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар бўйича аграр соҳадаги ёш олимлар ва фермерлар ҳамкорлиги самарали йўлга қўйилади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
4 022






Все о погоде - Pogoda.uz