ЎзА Ўзбек

27.11.2018 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлигида “Ақлли шаҳар” лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлигида “Ақлли шаҳар” лойиҳаси амалга оширилади
Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизда туризм саноатини ривожлантириш ҳамда туризм соҳасига халқаро компанияларни жалб этиш мақсадида пойтахтимизда 19-21 ноябрь кунлари Туризм соҳасида биринчи халқаро инвестиция форуми ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш ва Инвестициялар бўйича давлат қўмиталари томонидан мамлакатимиз Ташқи ишлар, Ташқи савдо вазирликлари ҳамда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда дунёнинг 48 мамлакатдан 300 дан зиёд иштирокчи қатнашди. Форум доирасидаги тадбирлар маҳаллий ва дунёнинг 15 мамлакатидан келган ОАВ вакиллари томонидан кенг ёритилди. 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан Сингапурнинг “Universal Success Enterprises” компанияси ўртасида юртимизда “Ақлли шаҳар” барпо этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзолангани форум доирасида эришилган муҳим келишувлардан бири бўлди. 

Маълумот ўрнида, “Universal Success Enterprises” компанияси ақлли ва саноатлашган шаҳарлар лойиҳаларини яратиш бўйича дунёда етакчилардан ҳисобланади. Ҳиндистонда 152 гектар майдонда бунёд этилган «Kolkata West International City» ва 400 гектар ҳудудда қад ростлаган «Dholera Special Investment Region» шаҳарлари ҳам ушбу компания муҳандислари томонидан лойиҳалаштирилган. 



4 800
З.Мирзабоева, ЎзА