Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 21:57 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ташкил этилади 2007 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи Олий ўқув курслари фаолият юритиб келаётган эди.

“Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси этиб қайта ташкил этилади.

Бош прокуратура Академиясининг асосий фаолияти прокуратура органлари ходимларида билим ва кўникмаларни шакиллантиради, ходимларнинг касбий фаолияти билан узвий боғлиқликка таянган ҳолда магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлайди ва бошқа тизимга оид бир қанча вазифаларни ўз ичига олган.

ЎзА
6 773