Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.05.2018 15:16 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Вашингтонда Федерал судмаркази вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Вашингтонда Федерал судмаркази вакиллари билан учрашди Вашингтон шаҳри (АҚШ)даги Федерал суд марказида ушбу идора директори Джереми Фогел Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов биланучрашди.

Федерал суд маркази вакиллари Адлия вазирини ўзларининг асосий фаолияти билан яқиндан таништирди.Унга кўра, мазкур марказ АҚШ суд ҳокимиятининг илмий-маърифий агентлиги бўлиб, адолатли судлов ва суд органлари мустақиллигини таъминлашни қўллаб-қувватлайди.

Унинг суд ҳокимиятида алоҳида муассаса сифатидаги мақоми - суд маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўлларини танқидий ва пухта ўрганишни амалга ошириш ва ушбу фаолиятни рағбатлантириш имконини беради. Аниқ, холис маълумот тақдим этиш, сиёсат, амалиёт ва суд жараёнларини ўрганиш, уларни пухта ва очиқ таҳлил қилишни рағбатлантириш марказнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Ўз навбатида Р. Давлетов мезбонларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий фаолияти ва сўнгги йилларда эришган ютуқлари билан таништирди. Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига киритилган янгиликлар, жумладан, Президентимизнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳақида уларга сўзлаб берди.

Марказ директори Джереми Фогел икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг устувор йўналишларини белгилаб олишдан манфаатдорлигини билдирди. Томонлар юридик соҳадаги кадрларни тайёрлаш, суд-ҳуқуқ тартиботи соҳасида АҚШ тажрибасини ўрганиш ва ҳуқуқий йўналишдаги бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Р. Давлетов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатига доир барча соҳалар бўйича очиқ мулоқот ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Шунингдек, уларбугунги кунда жамият олдида турган ҳуқуқий даъватлар юзасидан фикр алмашди.

ЎзА
1 771