Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 20:01 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ФВВ 5 март куни Ақтўбе вилоятида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ахборот берди

Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг маълумотига кўра, 2018 йил 5 март куни соат 10:50 да Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти Олке қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Самара-Чимкент” автомобил йўлининг 778 километрида Тошкент – Санкт-Петербург йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақами D 432 ADA 04 «КАМАЗ» юк автомобили билан давлат рақами 505 198 RUS “Опел-Астра» енгил автомашинасининг тўқнашуви натижасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахси аниқланган. 

Ҳалок бўлган фуқаролар ҳақида маълумот:

Ҳайдовчи – Исаков Зохиджон Мансурович – 1978 й.т., Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистон» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган.

Йўловчи – Юлдашев Кодиржон Комилович – 1975 й.т., Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистон» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган.

Ҳалок бўлган фуқароларнинг жасади Ақтўбе шаҳар моргида сақланмоқда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва яқин қариндошларини хабардор қилиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.

Содир бўлган ҳодиса юзасидан Сизни қизиқтирган маълумотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолият кўрсатаётган (+99871) 147-10-50 “Тезкор рақами”га мурожаат қилишингиз мумкин.

ЎзА
10 267