Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.07.2018 11:58 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон давлат табиат музейида бугун “очиқ эшиклар куни”

Ўзбекистон давлат табиат музейида бугун “очиқ эшиклар куни”
“Очиқ эшиклар куни” кеч соат 17:00 га қадар давом этади. Унга барча ёшдаги қизиқувчилар ташриф буюришлари мумкин.

Мазкур музей 1876 йил 12 июлда табиатшунослик, антропология ва этнография билан қизиқувчилар ташаббуси билан ташкил этилган. Ушбу музей нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиёнинг дастлабки йирик илмий-маърифий муассасаларидан бири ҳисобланади.

Музейнинг кўргазма залларида ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, органик дунё эволюцияси, одамнинг пайдо бўлиши, мамлакатимиз табиати, унинг бойликлари, турли ҳайвон тулумлари каби жуда кўплаб экспонатлар, коллекциялар ва кўргазмали материаллар жой олган.

Ўзбекистон давлат табиат музейи ўзининг 142 йиллик фаолияти давомида табиат, атроф-муҳит ва экология софлигини сақлашга ва ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантиришга қаратилган турли кўргазмалар ўтказиб келинади.

Музей ташкил топган кун муносабати билан ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” кеч соат 17:00 га қадар давом этади. Унга барча ёшдаги қизиқувчилар ташриф буюришлари мумкин.

ЎзА
2 004