ЎзА Ўзбек

13.09.2018 12:02 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллар бизнес-форуми давом этмоқда.

Мазкур форум икки мамлакат хотин-қизларининг ишбилармонлик қобилиятига муносиб баҳо бериш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда дуч келаётган муаммоларни биргаликда бартараф этиш ва бу борада келгуси режаларни белгилаб олишда катта аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллари ўртасида илк маротаба ташкил этилган бизнес-форум ва қўшма кооперацион биржа доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Аёллар ва оилавий-демографик сиёсат ишлари бўйича миллий комиссия ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда икки мамлакат аёлларининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмак бериш, ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Дилобар Маматова, ЎзА
3 216