Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2017 12:53 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг пленуми бўлиб ўтди

Пленумда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» мавзуидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиқадиган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш, уларнинг ижросини таъминлаш, партиявий лойиҳалар доирасидаги ишларни ривожлантириш ишлари белгилаб олинди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда жойларда уюшмаган ёшлар билан ишлашни кучайтириш, уларда сиёсий билим ва ватанпарварлик ҳиссини ошириш учун сенаторлар, депутатлар, турли соҳаларнинг илғор вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш зарурлиги ҳақида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Пленумда Ўзбекистон «Адолат» СДП сиёсий кенгаши билан «Тараққиёт стратегияси» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
3 467






Все о погоде - Pogoda.uz