ЎзА Ўзбек

10.09.2018 19:54 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон 9 рақамли тизимга ўтмоқда

Ўзбекистон 9 рақамли тизимга ўтмоқда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоғи жорий йилнинг 10 сентябридан то йил охиригача 9 рақамли тизимга ўтади.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу янги тизимга энг аввало Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти абонентлари ўтказилади. Бу борадаги ишлар 10 сентябрдан 30 сентябрга қадар амалга оширилади. Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб эса, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида бутунлай 9 сондан иборат телефон рақамларидан фойдаланилади. Телефон рақами қайси оператор ёки ҳудуга тегишлилигини www.rtmk.uz сайтининг “Интерфаол хизматлар” бўлими ёки @uztbmbot телеграм-бот орқали аниқлаш мумкин.

Абонентлар бу ўзгаришларга тезроқ кўникишлари учун, 1192 қисқа рақами орқали туну кун абонентларни техник қўллаб-қувватлаш хизмати фаолият кўрсатади. Бунга қўшимча равишда, рақам нотўғри терилганда, бу ҳақда огоҳлантирувчи овозли хабар тизими йўлга қўйилади. Тезкор хизматлар, халқаро форматдаги рақамлар ва қисқа 4 та сонли рақамлар бундан мустасно.

Роман Бондарчук, ЎзА
3 265