Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.10.2017 18:42 Чоп этиш версияси

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан тадбир ташкил этилди

Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 28 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос ва тилшунос олимлар ҳамда божхона ходимлари иштирок этди.

1989 йил 21 октябрда қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги қонун тилимизни янада ривожлантириш, бойитиш ва софлигини асрашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. Мазкур қонуннинг ҳаётга кенг жорий этилиши она тилимизга маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида қарашдек ёндашувнинг равнақ топишида асосий омил бўлмоқда.

Қонун ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди. Баъзан бу борада камчиликлар учраётгани, жумладан, кўчалардаги ташқи рекламаларда, телевидение ва радиодаги бошловчилар нутқида адабий тил ва имло қоидаларининг бузилиши, шевага доир ва бошқа тиллардан кириб келган сўзларни ўринсиз қўллаш ҳолатлари кўзга ташланаётганлиги қайд этилди.

Божхона расмийлаштируви ва бошқа ҳужжатлар билан ишлашда соҳа ходимлари томонидан она тили меъёрларига қатъий риоя этилиши зарурлиги айтилди.

Тадбирда иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Нурилло Насриев, ЎзА
3 359






Все о погоде - Pogoda.uz