Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 08:02 Чоп этиш версияси

Ўзбек портрет Антологияси

Ўзбекистон давлат санъат музейида шу номли кўргазма намойиши бошланди.

Мазкур кўргазмадан музей фондида сақланаётган таниқли рассомлар А.Исупов, Л.Насриддинов, О.Татевосьян, А.Абдуллаев, П.Беньков ва бошқаларнинг портрет жанрида яратган асарлари жой олган.

ХХ асрнинг портрет жанрида яратилган энг сара асарларда ўша давр одамларининг қиёфалари ички ҳислари билан уйғун ҳолда моҳирлик билан тасвирланган. Улар орасида Ҳамид Олимжон, Лутфихоним Саримсоқова каби машҳур ижодкорлар билан бир қаторда, ишчилар, уста-ҳунармандлар қиёфалари акс эттирилган.

Кўргазма бир ой давом этади.

Инобат Аҳатова, ЎзА
11 878