Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2017 19:05 Чоп этиш версияси

Мудофаа вазирлиги ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ваколатхонаси ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари Музаффар Солиев, Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Жан-Жером Касабьянка ва бошқалар икки томонлама ҳамкорликда ҳарбий шифокорларни тайёрлаш, ҳарбий хизматчиларнинг халқаро ҳарбий ва гуманитар ҳуқуқ соҳасидаги малакасини ошириш бўйича эришилган ютуқларга юқори баҳо берди.

2007 йилдан буён мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги томонидан Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда 40 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилди. Жумладан, ҳарбий шифокорлар ва Тошкент тиббиёт академиясининг ҳарбий-тиббиёт факультети курсантлари учун махсус ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум томонларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш йўналишларини белгилаб беради. Бу Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш ва ўқитиш дастурлари учун зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади. Шу мақсадда анжуманлар, давра суҳбатлари, турли ўқув семинари ва тренинглар ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан ўқув материаллари, ҳужжат ва адабиётлар тақдим этилади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасида ҳарбий шифокорларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Роман Бондарчук, ЎзА
3 520






Все о погоде - Pogoda.uz