Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 13:01 Чоп этиш версияси

Замонавий уйлар – орзудаги уйлар

Замонавий уйлар – орзудаги уйлар Андижон шаҳрининг Султон Жўра номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган бешта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

10.JPG

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллик байрами арафасида Андижон шаҳридаги “Радиус сервис”, “Хоканавтоинвест”, “Миланострой” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан қуриб битказилган замонавий уйлар аҳоли учун чинакам байрам туҳфаси бўлди.

2.JPG

– Икки фарзандимиз бор, янги уй сотиб олишга имкон тополмай бир неча йил ижарада яшадик, – дейди янги уй соҳибаси, Андижон шаҳридаги 47-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Зебохон Каримова. – Бугун ўз уйимиз бор. Имтиёзли кредит асосидаги намунавий уйлардан олдик. Шунча йил ижарама-ижара юрган одам бирданига замонавий уйли бўлиб қолиши худди эртаклардагидек туюлар экан. Ахир, нимаси кам, бахтиёр ҳаёт кечириш учун барча шароит муҳайё. Бундай эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

5.JPG

Ҳар бир хонадон замонавий иситиш тизими, совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси ва табиий газ билан тўлиқ таъминланди. Уйлар ёнида автотранспорт воситалари учун турар жой ва болалар майдончаси ҳам барпо этилган.

7.JPG

Андижон вилоятида 2018 йилда умумий лойиҳа қиймати 75 миллиард сўм бўлган 588 хонадондан иборат ўн тўртта етти қаватли уй қурилиши белгиланган.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
1 494






Все о погоде - Pogoda.uz