Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 18:06 Чоп этиш версияси

Замонавий тез ёрдам машиналари аҳоли хизматида

Қорақалпоғистон Республикасининг олис овулларидаги тиббиёт муассасаларига тез ёрдам машиналари берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Улар замонавий алоқа воситалари билан жиҳозланган тез ёрдам автомашиналари билан таъминланаётир.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига умумий қиймати 2 миллиард 580 миллион сўмликдан зиёд 62 тез ёрдам автомашинаси ажратилди. Нукусдаги “Ёшлар маркази”да ана шу автомашиналарни топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

– Аҳолига малакали тез тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида ажратилган бу транспорт воситалари, аввало, чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига берилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Сержанов. – Тез тиббий ёрдам бригадаларини 41 номдаги дори воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, барча тез ёрдам автомашиналарига GPS навигаторлари ўрнатилди. Бу чақирувларга ўз вақтида етиб бориш, марказ билан доимий алоқада бўлиш имконини беради.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
2 800






Все о погоде - Pogoda.uz