Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2017 15:48 Чоп этиш версияси

Замонавий технологиялар – инсон кўмакчиси

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида илмий семинар бўлиб ўтди. Унда фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича фан ва технологияларнинг замонавий ютуқлари намойиш этилди.

Тадбир давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фанлар академияси билан фавқулодда ҳолатларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Юз бериши мумкин бўлган турли техноген ҳалокатлар ва табиий офатлар ҳақида олдиндан хабар бериш ва уларни бартараф этиш мақсадида олимлар томонидан диагностика технологиялари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан кенг қўлланилмоқда.

Семинарда фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича мавжуд долзарб масалаларни ҳал этишда талаб этиладиган илмий ёндашувларга бўлган эҳтиёж муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятида юзага келадиган масалалар ечимида мамлакатимизнинг илмий муассасалари салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазирлик ва идораларнинг етакчи олим ва раҳбарлари ўзаро тажриба алмашди.

Сел, тошқин, зилзилалар оқибатидаги фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш, объектларнинг сейсмик мустаҳкамлигига оид илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва ўтказиш, таваккалчиликларни баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, ташкилот ва вазирликларнинг табиий офатларга қарши курашишда амалга ошириши мумкин бўлган ҳамкорлигига оид маърузалар тингланди.

Семинар иштирокчиларига фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича илғор технологик ютуқлар намойиш этилди.

Роман Бондарчук, ЎзА
3 476






Все о погоде - Pogoda.uz