Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 20:01 Чоп этиш версияси

Замонавий технологиялар – амалиётга

Пойтахтимизда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан “Партия аъзолари электрон рўйхатини юритишнинг долзарб масалалари” мавзуида семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари А.Раҳмонов ва бошқалар “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун мамлакатимизнинг социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Бугун партия сафларида 4 мингдан ортиқ бошланғич партия ташкилотига бирлашган 157 мингдан зиёд аъзо бўлиб, уларнинг ҳисобини юритишдаги камчиликларни бартараф этиш ва бу борадаги фаолиятни такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш юзасидан махсус электрон дастур яратилди.

– Яратилган дастурий тизимнинг асосий вазифаси партия аъзолари ва бошланғич партия ташкилотлари рўйхатини тезкор равишда сифатли кўринишда етказиш, ушбу электрон дастурга рўйхатга олинган ҳужжатнинг ижро ҳолатини исталган вақтда раҳбар ёки ушбу дастурга масъул бўлган шахс томонидан тўлиқ назорат қилиб бориш, сақлаш, қидириш ва мониторингини юритишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди партия сиёсий кенгаши марказий аппарати бўлим мудири Фарҳод Эшонқулов. – Мазкур дастур замонавий ахборот технологиялари орқали иш самарадорлигини оширишга ҳамда баъзан дуч келадиган муаммоларни енгиллаштиришга ёрдам беради.

Семинарда мутахассислар томонидан мазкур дастурни амалиётга жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш юзасидан иштирокчиларга зарур тушунча ва кўрсатмалар берилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
1 525






Все о погоде - Pogoda.uz