ЎзА Ўзбек

05.11.2018 12:21 Чоп этиш версияси

​Заъфарон плантациялари гулга бурканаётир

​Заъфарон плантациялари гулга бурканаётир

Юртимизда шафран ўсимлиги плантацияларини ташкил этиш мақсадида “Агробанк”, “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, “Ўзфармсаноат”, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва “Вrаnd Investment Group” жамияти ҳамкорлигида “Шафран илмий тадқиқот маркази” ташкил этилди.

Мазкур марказ 2017 йилнинг август ойида Голландиянинг йирик компаниясидан 36,4 тонна туганак пиёзлар харид қилган эди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида заъфарон (шафран) плантацияларда экилган бу туганак пиёзларнинг 95-98 фоизи кўкарди. Дастлабки йилда уларнинг қарийб 40 фоизи гулга кирди. Демак, улар юртимиз иқлимига мослашмоқда.

Ўтган йили Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларига 12.5 гектарга экма заъфарон плантциялари ташкил этилди. Жорий йилда Избоскан туманида 5 гектарга, Шаҳрисабз туманида 10 гектар ва Юқори Чирчиқ туманида 21,5 гектарга шафран экилди.

Шунингдек, жорий йилда ўтган йили экилган экма заъфарон плантцияларидан 17 тонна туганак пиёзлар ковлаб олинди. Айни вақтда улар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги 13 та ҳудудий ўрмон хўжалигида янги плантциялар ташкил этиш учун экилди.

Айни вақтда эса заъфарон плантацияларининг 22,5 гектари иккинчи вегетация даврини, 40 гектари эса биринчи вегетация даврини ўтамоқда.​

ЎзА
6 348