Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.01.2018 19:00 Чоп этиш версияси

ЎзАда танқид қилингач: “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг икки нафар масъул ходими ишдан олинди

ЎзАда танқид қилингач: “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг икки нафар масъул ходими ишдан олинди
ЎзА сайтида 2018 йил 16 январь куни пойтахтимиздаги автобусларнинг ҳаракатланишида учраётган баъзи қоидабузарликлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Автобуслардан безиган йўловчи” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Жўраев қисқа фурсат ичида камчиликлар бартараф этилгани ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгиланганини маълум қилиб жавоб хати йўллади.

Унда жумладан, бундай дейилади:

"Мазкур мақолада келтириб ўтилган камчиликлар 2018 йилнинг 16 январь куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарлари ва тизимда фаолият олиб борувчи ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинди. Йиғилишда мақолада кўрсатиб ўтилган камчиликларга йўл қўйган ва бу билан ўзининг лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан қараган икки нафар масъул ходим лавозимидан озод этилди. Бир нафарига ҳайфсан эълон қилинди.

Мақолада танқидий қайд этилган 58-сонли йўналишда ҳаракатланадиган автобусларнинг 2018 йилнинг 1 январидан 15 январигача бўлган даври “GPS” дастури орқали таҳлил қилинди. Унга кўра, мазкур йўналиш ҳайдовчилари томонидан ушбу давр мобайнида 90 маротаба тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари аниқланди. Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўловчилар ва бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган мазкур йўналиш ҳайдовчилари билан қайтадан йўриқнома ўтказилди. Йўриқномага асосан, ҳар бир ҳайдовчига мақолада кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайта такрорланиши ҳолати кузатилса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилиниши тўғрисида сўнгги маротаба огоҳлантирилди.

8-сонли йўналишда ҳаракатланадиган автобусларнинг 2018 йилнинг 1 январидан 15 январигача бўлган даври ҳам “GPS” дастури орқали таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, мазкур йўналиш ҳайдовчилари томонидан ушбу давр мобайнида эрталабки ва кечки тиғиз вақтда Чилонзор метроси оралиқ бекатида 4 дақиқадан, 10 дақиқагача туриш ҳолати аниқланди. Натижада мақолада танқидий кўрсатиб ўтилган ҳолат қисман ўз тасдиғини топди. Жамият таркибидаги 4, 7, 12-автобус саройлари тасарруф бўлими ва ҳаракат хавфсизлиги бўлими ходимлари билан биргаликда Чилонзор метро бекатида ҳар ҳафтанинг душанбадан шанба кунига қадар соат 07-00 дан 09-00 гача ва 17-00 дан 19-00 гача навбатчилик жадвали тасдиқланди".



ЎзА
8 621