ЎзА Ўзбек

07.02.2018 16:41 Чоп этиш версияси

Ўз эгасини “тополмаган” атирлар

Ўз эгасини “тополмаган” атирлар Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир-йўл чегара божхона постида “Уфа-Тошкент” йўналишидаги йўловчи Б.Зияев (мақоладаги исм-фамилия ўзгартирилган) 343 дона атир упаларни ноқонуний йўл билан олиб кираётганда қўлга олинди.

Поезд вагонларини божхона кўригидан ўтказиш давомида юклар орасида йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Баҳолаш ҳисоботига кўра, уларнинг умумий қиймати салкам 13,5 миллион сўмни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом этирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамизга четдан олиб кириладиган парфюмерия ва косметика воситалари давлат тилида маркаланиши шарт. Шунингдек, юртдошларимиз саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида бу турдаги товарлар мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига ҳам киритилган.

ЎзА
15 949