Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.07.2017 15:00 Чоп этиш версияси

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик! Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида амалий семинар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ташкил этилган тадбир 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тарғиботига бағишланди.

Семинарда Ҳаракатлар стратегиясининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларига оид маърузалар тингланди.

Тадбир доирасида корхона ва ташкилотлар касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари фаолиятига доир кўргазма намойиш этилди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 820






Все о погоде - Pogoda.uz