Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2017 18:16 Чоп этиш версияси

Юксак тафаккурли ёшлар

Андижонда “Тафаккур синовлари” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун барча шароит яратилаётгани уларнинг халқаро миқёсда улкан ютуқ ва марраларни забт этишида муҳим омил бўлаётгани алоҳида таъкидланди.

Танловда вилоятдаги олий ўқув юртлари жамоалари тезкор савол-жавоб, муаммо ва ечим, ёшларга оид қонунчилик борасидаги шартлар бўйича суд-ҳуқуқ, ижтимоий, сиёсий, инновацион технологияларга оид билимини синовдан ўтказди. Жамоалар ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасасида яратилган шароит, илм ва ижод, малака бўйича изланишлар учун яратилган имкониятлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, мутахассисликлари бўйича олган билимини кўргазмали воситалар орқали намойиш этди.

Андижон давлат университетининг “Андижон ёшлари” жамоаси ғолиб бўлди ва танловнинг минтақавий босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Кейинги ўринларни Андижон машинасозлик институтининг “Ўзбегим”, Андижон давлат тиббиёт институтининг “Авиценна” жамоалари эгаллади.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
3 328






Все о погоде - Pogoda.uz