Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.10.2017 16:45 Чоп этиш версияси

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида «Нуронийлар маскани» фойдаланишга топширилди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида «Нуронийлар маскани» фойдаланишга топширилди Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида қад рослаган масканда нуронийларнинг мазмунли дам олиб, вақтини чоғ ўтказиши учун барча шароит ва қулайликлар яратилган. Кутубхона, чойхона, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, маънавият, тиббиёт хоналари замонавий жиҳозланган.

Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
9 896






Все о погоде - Pogoda.uz