Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.12.2017 19:33 Чоп этиш версияси

“Йил аёли” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди

“Йил аёли” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда унинг шаҳар ва туман босқичлари ғолиблари билим ва маҳоратини намойиш этди.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий мавқеини юксалтириш, қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур танлов ҳам турли соҳаларда меҳнат қилиб, жамиятимизда юз бераётган янгиланишларга муносиб ҳисса қўшаётган ташаббускор, изланувчан, ижодкор ва ишбилармон хотин-қизларни рағбатлантиришга қаратилган.

Танловда “Йилнинг энг мурувватли аёли”, “Энг билимдон аёл”, “Йилнинг энг тадбиркор аёли”, “Ижодкор аёл”, “Миллий қадриятларини улуғлаган йил аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Ибратли оиланинг намунали бекаси”, “Йилнинг энг зўр маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Саноатда саодат топган йил аёли” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

5.jpg

– Изланиш ва интилишларим муносиб баҳоланганидан хурсандман, – дейди танлов ғолибларидан бири, Термиз давлат университети доценти Дилбар Қодирова. – Бундай тадбирлар биз, аёлларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида янада фаол иштирок этишга ундайди.

Холмўмин Маматрайимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
10 187