Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2017 16:49 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонда йигитларни ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди

Қорақалпоғистонда йигитларни ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди Қорақалпоғистон Республикаси мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларнинг дастлабки гуруҳини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Унда ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, чақирилувчиларнинг ота-оналари, ёшлар иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Содиқов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи фахрийлар кенгаши раиси, захирадаги полковник Б.Ғоипов, Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият тарғибот маркази раиси Ш.Аяпов, чақирилувчининг онаси М.Маметова ва бошқалар Биринчи Президентимиз раҳнамолигида фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган изчил ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Бу мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафларини жисмонан соғлом, юксак интеллектуал салоҳиятли ёшлар билан тўлдириш имконини бермоқда.

Армия сафларига танлов асосида саралаб олинган йигитлар орасида Амударё туманидан чақирилган Шавкат Солиев ҳам бор. Спортнинг бокс тури билан мунтазам шуғулланган бу йигит Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежини ҳисобчи мутахассислиги бўйича битириб, автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасида ишлади.

– Менинг орзуим олий маълумотли ҳарбий хизматчи бўлиш, – дейди Шавкат. – Ҳарбий бўлишга болалигимдан қизиққаним боис, спорт билан мунтазам шуғулландим. Ҳисобчи ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш касбларини эгаллаганим, ҳарбий хизмат чоғида қўл келади, деб ўйлайман.

Ҳарбий хизматга йўл олаётган йигитларга эсдалик совғалари топширилди. Санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар янгради.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
1 297






Все о погоде - Pogoda.uz