Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2017 18:23 Чоп этиш версияси

Самарқандда ёшларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди

Самарқандда ёшларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди Самарқанд вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғув пунктида Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига кўра муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларнинг дастлабки гуруҳини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари А.Маврулов ва бошқалар мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Муддатли ҳарбий хизматга ҳар жиҳатдан соғлом, бир қатор синовлардан муваффақиятли ўтган чақирилувчиларнинг жалб этилаётгани Қуролли Кучларимиз салоҳияти, нуфузини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Чақирув мавсумини юқори савияда, сифатли ўтказиш мақсадида жойлардаги чақирув пунктларида чақирилувчиларнинг саломатлиги, жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини кўрикдан ўтказиш ва шу орқали энг муносиб йигитларни саралаш учун барча шароит яратилди. Чақирув комиссиялари давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда шакллантирилди.

Маросимда чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.

– Бугун бир неча тенгдошларим қаторида мен ҳам муддатли харбий хизматга жўнаб кетаётганимдан хурсандман, – дейди Достон Абдунабиев. – Миллий армиямиз сафларида ўз йигитлик бурчимни ўтаб, ота-онам ишончини оқлаш, Ватанимизга астойдил хизмат қилишни юксак шараф, деб биламан.

Тадбирда ҳарбий хизматга йўл олаётган йигитларга эсдалик совғалари топширилди.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
1 199






Все о погоде - Pogoda.uz