Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.02.2017 15:16 Чоп этиш версияси

Йигитлар ҳарбий хизматга жўнаб кетди

Йигитлар ҳарбий хизматга жўнаб кетди Андижонда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда йўлга қўйилган фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга танлов асосида саралаб олиш тизими миллий армиямиз сафларини пухта тайёргарликка эга чақирилувчилар билан тўлдиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Кенг майдонда саф тортиб турган бўлажак аскарларнинг аксарияти Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг спорт-техника клубларида ўқиб, турли ҳарбий мутахассисликларни, маълум жанговар кўникмаларни эгаллаган ёшлардир.

– Болалигимдан ҳаво милтиғидан ўқ отиш спорти билан шуғулланаман, – дейди С.Лутфуллаев. – Пахтаобод агросаноат касб-ҳунар коллежида ўқидим, “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳайдовчилар тайёрлаш курсини тамомладим. Мана, ҳарбий хизматга ҳар томонлама тайёрман.

Ҳарбий хизматга йўл олаётган йигитларга эсдалик совғалар топширилди. Бадиий жамоалар, хонандалар ижросида куй-қўшиқлар янгради.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
2 541






Все о погоде - Pogoda.uz