Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.06.2018 12:33 Чоп этиш версияси

Ёз – 2018: Оромгоҳда вақт мазмунли ўтмоқда

Ёз – 2018: Оромгоҳда вақт мазмунли ўтмоқда
– Ёз мен учун таассуротларга бой бўлмоқда. Сабаби, сўлим тоғ бағрида жойлашган оромгоҳда ҳордиқ чиқариб, кўплаб дўстлар орттирдим. Менга энг ёққани тикувчилик тўгараги бўлди. Ҳозир ҳар хил қоғоз парчалари ва қийқим матолардан кўйлакчалар тикишни ўрганяпмиз.

Бу Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Беруний номидаги болалар оромгоҳида ёзги таътилни мароқли ўтказаётган Хушриябону Ҳайдарованинг дил сўзлари.

"Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компаниясига қарашли “Геобурнефтгазсервис” масъулияти чекланган жамияти шўъба хўжалик корхонаси тасарруфидаги мазкур оромгоҳда 600 нафарга яқин бола дам олмоқда. 

4.jpg

– Мавсум олдидан оромгоҳимиз ҳудуди тўлиқ ободонлаштирилиб, бино ва иншоотлар қайта таъмирдан чиқарилди, – дейди ушбу болалар соғломлаштириш оромгоҳи директори Навбаҳор Раҳмонова. – Масалан, бадминтон майдончаси замонавий услубда янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Оромгоҳ ҳудудидаги барча иншоот ва майдончалар, чўмилиш ҳавзаси қайта таъмирланди. Маънавият хонаси, кутубхона, тўгарак ва компьютер хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланди. Кутубхонадаги 3 мингга яқин китоб фонди ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, тиббиёт хонаси замонавий жиҳозланди. Манзарали гуллар кўпайтирилди. Ҳомийлар томонидан оромгоҳга алоҳида автобус ажратилди.

8.jpg

Бу ерда футбол, волейбол, шахмат-шашка, теннис, сузиш, гимнастика каби спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Бассейнлар ва спорт майдончалари замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Оромгоҳда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи алоҳида эътиборга олинган. Тикиш-бичиш, компьютер саводхонлиги, мусиқа, тасвирий санъат, наққошлик тўгараклари болаларнинг вақтини унумли ташкил этишда қўл келмоқда. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА
4 133