Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 18:58 Чоп этиш версияси

Ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлайлик

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мавзусида маъданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилаётган ушбу тадбирларда прокуратура, ички ишлар органлари масъул ходимлари, психологлар, сиёсатчилар, маънавият тарғиботчилари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди. 

Тошкент темир йўл муҳандислари институти проректори Д.Баратов ва бошқалар бугун инсониятни қаттиқ хавотирга солаётган халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик, ақидапарастлик, ноқонуний миграция, одам савдоси, иқтисодий ночорлик, ишсизлик, қашшоқлик сингари глобал муаммолар кучайиб бораётган бир даврда фарзандларимиз онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш долзарб вазифа ҳисобланмоқда, шу боисдан таълим даргоҳида навқирон авлоднинг онгини заҳарловчи мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашишга доир маъданий-маърифий тадбирлар, тарғибот-тушунтириш ишлари кучайтирилаётганини таъкидлади. 

Тадбирда талабаларга динни ниқоб қилиб олган ёвуз кучларнинг асл мақсад-муддаоси, тинчликка, тараққиётга, минглаб одамлар ҳаётига раҳна солишга қаратилган қора ниятлари аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди. 

Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳамда ёшларни интернетдан тўғри мақсадда фойдаланиш, турли ёт ғоялардан, таҳдидлардан, ахборот хуружларидан сақлаш, ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шахноза Маматуропова, ЎзА
14 240