ЎзА Ўзбек

18.09.2018 11:16 Чоп этиш версияси

Ёшлар учун ажойиб имконият

Ёшлар учун ажойиб имконият

Интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, касб ўрганиш истагида бўлган ёшларни рағбатлантириш мақсадида жорий йил 20-22 сентябрь кунлари “Таълим ва мутахассислик” 19-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Cавдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида ташкил этиладиган мазкур кўргазмада ёшларни таълим соҳаси ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича мамлакатимиз олий ўқув юртлари билан бирга хориждаги таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазма доирасида бандликка кўмаклашувчи марказлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари, йирик компанияларнинг бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилади. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА
3 619