Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2017 17:14 Чоп этиш версияси

Ёшлар тарбиясида маҳалланинг ўрни

Ёшлар тарбиясида маҳалланинг ўрни Урганчда “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, касаначилик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим вазифаларда ушбу институтнинг аҳамияти ортиб бормоқда.

Танловнинг қуйи босқичларида юқори натижа қайд этган 11 жамоа вилоят босқичида маҳалла ҳаёти, миллий қадриятлар, “оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги каби 3 шарт бўйича ўзаро баҳслашди.

– Бугунги глобаллашув даврида ёшларни турли ёт ғоя ва иллатлардан асраш, навқирон авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда маҳалланинг ўрни беқиёс, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими раиси ўринбосари Б.Машарипов. – Маҳалла моҳиятини ёшлар онгига янада чуқур сингдиришда жойларда ташкил этилаётган бу каби танловлар, маданий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Иштирокчиларнинг савол-жавоб, иншолар танлови шартларидаги фаоллиги, қайд этган натижалари фикримиз тасдиғидир.

Хонқа туманидаги “Амударё” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Жайхун” жамоаси ғолиб, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўринга Боғот туманидаги “Нурли маскан” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Камолот”, учинчи ўринга Урганч тумани “Оқ мактаб” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Шодлик” жамоаси сазовор бўлди.

Аҳмаджон Шокиров, Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
1 351






Все о погоде - Pogoda.uz