Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2017 18:35 Чоп этиш версияси

1 февралдан 1 мартгача Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар йили ёшлар ўртасида наркотик воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги ўтказиб келинаётгани ўз самарасини бераётир. Жорий йилда ҳам 1 февралдан 1 мартгача юртимизда «Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги», деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот марказидан маълум қилишларича, ойлик давомида мамлакатимиздаги барча таълим даргоҳлари, ёшлар фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда ички ишлар ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирлари амалга оширилаётир. Маъруза, семинар, анжуманлар ва кўргазмали воситалар ёрдамида “заҳри қотил”нинг қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги кенг тушунтирилмоқда.

Ана шундай профилактика тадбирларидан бири пойтахтимиздаги Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.

Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежи директори З.Ғаниев ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида самарали ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Ўқув муассасамизда “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз!” мавзуида ўтказилган тадбир катта таассурот қолдирди, – дейди коллеж ўқувчиси Сарвар Абдухалилов. – Гиёҳванд кишининг турли жиноятларга қўл уриши ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди. Биз бу иллатнинг нақадар хавфли эканлигини яна бир бор чуқур англаб етдик.

Тадбир давомида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тайёрланган “Гиёҳвандлик – умр заволи” видеофильми, “Ўз йўлингни танла”, “Буюк юртнинг баркамол авлодлари”, “Соғ танда – соғлом ақл” каби соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс эттирилган кўргазмали воситалар намойиш этилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
4 272






Все о погоде - Pogoda.uz