Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.11.2017 19:28 Чоп этиш версияси

Ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳри делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган давра суҳбатида Санкт-Петербург шаҳри делегациясининг ташрифи доирасида ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари икки томонлама муносабатларни ва дўстона алоқаларни янада ривожлантириб, мамлакатимизнинг ёшлар сиёсатини халқаро миқёсда тарғиб қилишга хизмат қилиши таъкидланди.

– Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, бу борадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашиш каби долзарб масалалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегациясининг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи чоғида муҳокама қилинган эди, – дейди Санкт-Петербург ёшлар сиёсати ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар қўмитаси раиси Рената Абдулина. – Бугунги тадбир доирасида уюшмаган ёшлар билан ишлаш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга имкониятлар яратиш, тизимда бошқарувни ташкил этиш каби муҳим масалалар юзасидан фикр алмашиш имконига эга бўлдик.

Шунингдек, делегация аъзолари Ёшлар ижод саройида ташкил этилган фотокўргазма, «Ҳаракатлар стратегияси» ахборот-таҳлил марказида ёшлар парламенти модели билан танишди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
4 518






Все о погоде - Pogoda.uz