Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.09.2017 14:32 Чоп этиш версияси

Ёшлар пресс-клубининг 2-сессияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳузурида ташкил этилган Ёшлар пресс-клубининг 2-сессиясида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда эришилган натижалар ва истиқболдаги вазифалар муҳокама этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вазирлик, идоралар вакиллари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги йигит-қизларимиз ҳаётида ўз аксини топиб, улар эришаётган ҳар бир ютуқ ва натижаларга мустаҳкам пойдевор бўлаётгани қайд этилди.

2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг жойлардаги ижроси, ёшлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари О.Тожиев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси ўринбосари Г.Алимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Қурбонов, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси ўринбосари А.Мирзажонов ва бошқалар соҳага оид ҳуқуқий база, ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди. Ёшларнинг бу борадаги саволларига жавоб қайтарди.

Мулоқотда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг келажагимиз эгалари ҳаётидаги акси, ёшлар манфаатларини ишончли муҳофаза этишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда миллий парламент тажрибаси, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг роли, ёшларга оид қонунларни ишлаб чиқишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ўрни ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда ёшларнинг онлайн тарзида юборилган саволларига ҳам жавоб берилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
2 049






Все о погоде - Pogoda.uz