Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.11.2017 13:45 Чоп этиш версияси

Ёшлар пресс клубида Ёш киноижодкорлар кенгашининг тақдимоти бўлиб ўтди

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг ўринбосари К.Бекназаров ва бошқалар жорий йил 8 август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, унда мазкур ташкилотлар муассислигида "Ёш киноижодкорлар кенгаши" нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис этилиши белгилаб қўйилганини қайд этди.

Ёш киноижодкорлар кенгаши 2017 йил 31 август куни Адлия вазирлигида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур Кенгашнинг асосий мақсади ёшларнинг кинематография соҳасидаги ижодий фаолиятини ривожлантиришга яқиндан кўмаклашиш, кино санъати воситасида навқирон авлодни ватанпарварлик, фидойилик, миллий анъаналармизга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Ёшлар тарбиясига ижобий таъсир ўтказадиган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион ва қисқа метражли фильмлар, телесериаллар яратиш, турли ижодий лойиҳалар, танлов ва фестиваллар, киноанжуманлар ташкил этиш, кино санъати учун зарур мутахассислар захирасини яратиш ҳам мазкур Кенгашнинг асосий вазифалари сирасига киради.

Тақдимотда Ёш киноижодкорлар кенгашининг ижодий лойиҳалари, ҳамкорликдаги чора-тадбирлари хусусида маълумот берилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 474






Все о погоде - Pogoda.uz