Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 21:30 Чоп этиш версияси

Ёшлар муддатли ҳарбий хизматга йўл олди

Ёшлар муддатли ҳарбий хизматга йўл олди Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Президентимизнинг 2018 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, чақирилувчиларнинг ота-оналари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ёшлар иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими раиси Ш.Уснатдинов, чақирилувчининг онаси Г.Қалимбетова ва бошқалар Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани, миллий армиямиз сафларида ҳар томонлама соғлом ёшлар камол топаётганини таъкидлади.

Тадбирда ёшларга “Маҳалла” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг совғалари топширилди.

19.jpg

– Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганимдан жуда хурсандман, сабаби отам ҳам бир умр ҳарбий бўлган, ҳозир нафақада. Мен ҳам отам каби ҳарбий бўлмоқчиман. Мана, бугун дастлабки қадамни ташладим. Кейинчалик ҳарбий олий ўқув юртига кириб ўқиш ниятим бор, – дейди Нукус шаҳридан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган Абубакр Абдимуратов.

Тадбир санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури билан якунланди.


Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
5 051