Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.06.2018 19:19 Чоп этиш версияси

Ёшлар масаласида халқаро таклифлар кўриб чиқилди

Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс-клубида БМТ Бош котибининг ёшлар масалалари бўйича махсус вакили Жаятма Викраманаяке иштирокида «Ёшлар масалалари умумжаҳон муҳокамасида» мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ж.Викраманаяке мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, бу ислоҳотлар Ўзбекистон ёшларининг жаҳон миқёсида ҳам ўз ўрнини топишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Тадбирда ёшлар орасида терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмга қарши курашишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари, бу жараёнда давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар соҳасидаги Ўзбекистон тажрибаси ҳақида фикр алмашилди.

Ёшларнинг халқаро майдондаги нуфузи, уларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун юксак салоҳиятга эга бўлиши, халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ва инновацион салоҳиятни ривожлантиришда ёшлар ўрнини кенгайтириш борасида таклифлар кўриб чиқилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 500