Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2017 19:41 Чоп этиш версияси

Ёшлар масаласи доимий эътиборда

Қаршида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг 2017 йилга мўлжалланган ҳаракат дастури, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи иш режаси ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия депутатлик гуруҳлари иш режасига мувофиқ, вилоят фермерлари кенгаши, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда “Сувоқова” бошқармалари масъулларининг ҳисоботи эшитилди.

Дастлаб, жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларини тамомлаган ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, 9-синфни битирган 48 минг 910 ўқувчини қизиқишига қараб академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олиш жараёни белгиланган тартибда ташкил этилмоқда.

– Президентимизнинг 2017 йил 2 майдаги “2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига кўра, 3 таълим муассасаси қайта ихтисослаштирилди, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Рашид Тўйчиев. – Қарши давлат университети қошидаги 4-академик лицей Қарши хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига, Деҳқонобод ахборот-технологиялари касб-ҳунар коллежи хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига, Кўкдала ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика касб-ҳунар коллежи Чироқчи педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига айлантирилди. Меҳнат бозоридаги реал талаб ўрганилиб, 61 таълим муассасасида 39 касб бўйича қўшимча мутахассислар тайёрланадиган бўлди.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят фермерлари кенгаши бўлим бошлиғи Р.Назиров, вилоятда сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сув ҳавзалари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича вилоят “Сувоқова” бошқармаси бош муҳандиси Б.Мирзаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботларда келтирилган маълумотлар асосида депутатларнинг назорат-таҳлил фаолиятини кучайтириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда депутатлик сўровидан самарали фойдаланиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
1 534






Все о погоде - Pogoda.uz