Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 21:38 Чоп этиш версияси

Ёшлар масалалари танқидий таҳлил қилинди

Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс-клубида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг раиси Қаҳрамон Қуронбоев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳамда туман, шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари раислари, уларнинг ўринбосарлари, маҳаллий Кенгашлар раислари, ҳудудий ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари, туман, шаҳар ички ишлар бошқармалари, бўлимлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий ва туман, шаҳар кенгашлари раисларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Видеоселекторда ҳудудларда ёшлар масалалари бўйича ишларга талаб даражасида қаралмаётгани, масъул ходимларнинг фаолиятида совуққонлик кузатилаётгани танқидий таҳлил қилинди. Бу каби камчиликлар оқибатида мамлакатимизда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани айтилди.

Вилоятлар ва туманларнинг ёшлар масалалари бўйича масъул ходимлари ҳисобот берди. Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада таълим муассасалари ва ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва масъулиятини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. 

Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада таълим муассасалари ва ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва масъулиятини ошириш, ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, ёшларда тадбиркорлик қобилиятини шакллантиришга алоҳида эътибор бериш, бу жараёнга малакали кадрларни жалб этиш, ёшлар учун бизнес соҳасига оид адабиётлар яратиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Жорий йилда жойларда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича устувор вазифалар ҳамда истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Даврон Суннатов, ЎзА
6 670