Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 16:07 Чоп этиш версияси

Ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди

Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида меҳнат қилаётган ёшларнинг учрашуви ташкил этилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Шерматов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари К.Бекназаров ва бошқалар мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, мазкур имкониятлардан самарали фойдаланиш, соҳа ёшлари янги инновацион ғоя ва ташаббусларни амалга ошириши зарурлигини таъкидлади.

Жаҳон миқёсида кучли рақобат, ғоявий қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олаётган бугунги даврда Ватанимизнинг улкан бойлиги ҳисобланган ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини эгаллашга кўмаклашиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ўрнатилган ҳамкорлик ахборот технологиялари соҳасидаги ёшларнинг интилишлари, ҳаётий ва касбий қизиқишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда вазирлик тизимида ишлаётган 30 мингдан зиёд ходимнинг 70 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Ёшларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш, илмий-ижодий ютуқларга эга ёшлардан иборат раҳбар кадрлар захирасини тайёрлаш борасида турли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тадбирда «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказида яратилган қулайликлар ва резидентларга тақдим этилаётган имкониятлар, шунингдек, уларнинг вазифалари ҳақида сўз юритилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 июндаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан ташкил этилган мазкур марказ ахборот технологиялари соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни бирлаштиришга хизмат қилмоқда.

Нурилло Насриев, ЎзА
2 040






Все о погоде - Pogoda.uz