Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.09.2017 16:38 Чоп этиш версияси

Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасалари етакчилар кенгаши аъзолари сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг Олий таълим муассасаларида бўлиб ўтадиган етакчилар кенгаши аъзолари сайловига бағишланган очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 18 июлдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилган мулоқотда ёш тадқиқотчилар, фаол ёшлар, бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, Ватан равнақига ҳисса қўшадиган ёшларнинг эзгу ғоя ва ташаббусларини рағбатлантиришга доимий эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди. Президентимиз ташаббуси билан жорий йил 30 июнда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ана шу эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда қатор ишларни амалга оширмоқда.

Жорий йил 22-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасалари етакчилар кенгаши аъзолари сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Сайлов мамлакатимиздаги 81 олий таълим муассасасида ўтказилади.

– Олий таълим муассасалари етакчилар кенгаши аъзолари сайловига пухта тайёргарлик кўрилди. Сайловда фаол, ташаббускор, тенгдошларининг ташвиш ва муаммоларини бартараф этишга қодир йигит-қизлар ўз номзодини қўйган, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг бўлим мудири Бобур Мирзаев. – Номзодлар икки ҳафта давомида ўзларининг иш режаси ва дастурлари билан талабаларни таништирди. Овоз берувчилар ўзларига маъқул бўлган номзодни танлаш имкониятига эга бўлади.

Мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга экспертлар ва масъул ходимлардан жавоб олди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
1 530






Все о погоде - Pogoda.uz