Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 19:32 Чоп этиш версияси

Ёшлар гиёҳвандликка қарши

Урганчда гиёҳвандлик, одам савдоси билан боғлиқ трансмиллий жиноятларнинг олдини олиш, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асрашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ёшлар орасида гиёҳванд воситалар тарқатилишига қарши кураш ойлиги доирасида Урганч давлат университети ва Жиноят ишлари бўйича Янгибозор тумани суди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойили асосида тарбиялаш, улар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишидан асрашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Гиёҳвандлик воситаларининг таъсирига кўпроқ оқу қорани яхши ажрата олмайдиган ёшлар тушиб қолади, – дейди Жиноят ишлари бўйича Янгибозор тумани суди раиси Умрбек Ҳасанов. – Маълумотларга қараганда, гиёҳвандликка чалинишга асосан 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган шахслар мойил бўлади. Бундан кўринадики, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари ҳақида уларга мунтазам тушунча бериб бориш талаб этилади. Мамлакатимизда бу иллатдан ёшларни асраш борасида ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари, таълим муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш зарур.

Тадбирда мутахассислар томонидан гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари, у келтириб чиқарадиган ижтимоий муаммолар хусусида кенг маълумот берилди. Гиёҳвандлик, ОИТС каби иллатларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича фикр алмашилди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
2 424






Все о погоде - Pogoda.uz