Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 18:57 Чоп этиш версияси

Ёшлар гиёҳвандликка қарши

Дунёнинг барча минтақаларида наркобизнес ва у билан боғлиқ жиноятчилик кўпайиб бораётгани жаҳон ҳамжамияти олдига қатъий ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш вазифасини қўймоқда.

Мамлакатимизда бу борада қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 1 февралдан 1 мартгача ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги ўтказилаётир.

Ойлик давомида барча таълим муассасаларида мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази бўлим бошлиғи Ш.Ғуломов ва бошқалар гиёҳвандлик аср вабоси, унга қарши курашиш нафақат мутасаддилар, балки ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлади.

Бу каби тадбирлар ёшлар орасига гиёҳванд воситаларни олиб кириш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ турли жиноятларнинг олдини олиш ҳамда талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилади.

– Бугун биз гиёҳвандлик тушунчаси, гиёҳванд воситаларнинг инсон организмига салбий таъсири тўғрисида янада батафсил маълумотларга эга бўлдик, – дейди университет талабаси Темур Хидиров. – Учрашувда мутахассислардан ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

Тадбирда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тайёрланган «Умр заволи» видеофильми намойиш этилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 990






Все о погоде - Pogoda.uz