ЎзА Ўзбек

14.03.2018 21:37 Чоп этиш версияси

Ёшлар етакчисининг тўйи ўзгача бўлди

Самарқанд вилояти Ургут тумани Қоратепа қишлоғида ўтказилган тўй кўпчиликнинг ёдидан чиқмайдиган бўлди.

Гап шундаки, тумандаги 41-умумтаълим мактабининг ёшлар етакчиси Алижон Орзиқулов ва Севара Амриллаеванинг никоҳ тўйи одатдагидан бошқача ўтди.

– Кераксиз ҳой-у ҳавас билан ўтказилган тўйлар ва улардан кейинги машмашаларни эшитганимиз учун ота-оналаримизга биз учун дабдабали тўй ўтказманг, ундан кўра савобли иш қилайлик дедик, – дейди Алижон. – Бу фикримиз уларга ҳам маъқул тушди ва тўйимизга ўзимизга яқин инсонлар, дўстларимизни таклиф этдик. Маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашиб, кам таъминланган оиларнинг тўрт нафар фарзандлари суннат тўйини ҳам никоҳ тўйимизга қўшиб ўтказдик. Тўйимиз кутганимиздан ҳам чиройли ўтди.

Алижоннинг ота-онаси эндиликда тўйдан иқтисод қилинган маблағ эвазига ёш оила учун янги уй солиш ҳаракатида.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
38 757