Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.10.2017 15:42 Чоп этиш версияси

Ёшлар етакчилари учун янги лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида мамлакатимиз мактабларидан саралаб олинган 28 нафар ёшлар етакчилари учун бир ҳафталик ўқув-семинар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ёшлар етакчилари учун ташкил этилган инновацион семинар-тренинг лойиҳасига бағишлаб ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилишини, уни амалга оширишда авваламбор ёшларнинг ўзлари янада фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан жорий йил 30 июнда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўлаётир. Ташкилот олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли бажариш ҳамда юртимиздаги қарийб ўн етти миллион йигит-қизни бирлаштириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда ёшлар етакчилари ҳамда сардорларининг фидойилиги, ташаббускорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Амалга оширилаётган мазкур лойиҳа етакчиларда лидерлик, тренерлик, нотиқлик қобилиятини ривожлантиришга, аудитория билан ишлаш кўникмасини шакллантиришга ёрдам беради. Шунингдек, уларни инновацион лойиҳалар яратиш, ижодий ва танқидий фикрлашга ўргатади.

Халқаро тоифадаги малакали тренерлар томонидан олиб борилаётган жамоа ва ўқувчи-ёшлар билан ишлаш психологияси, танқидий тафаккурни ривожлантириш, вақтни бошқариш ва мақсадга эришиш, омма олдида нутқ сўзлаш, ўзига бўлган ишончни орттириш сингари мавзулардаги машғулотлар етакчиларнинг келгусидаги фаолиятини самарали олиб боришига кўмаклашади.

Ўқув-машғулотлардан ташқари, лойиҳа иштирокчилари маданий-маърифий тадбирлар, пойтахтимиздаги сайилгоҳлар, музейлар ва маданий масканларга саёҳатларда қатнашади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
3 565






Все о погоде - Pogoda.uz