Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 16:37 Чоп этиш версияси

Ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ёшлар билан мулоқот ўтказилди

Тошкент ҳарбий округи Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳудудий штаби, Тошкент шаҳар ички ишлар, меҳнат бош бошқармалари, турли корхона-ташкилот ва муассасаларнинг кадрлар бўлими бошлиқлари, муддатли хизматдан қайтган ёшлар, ота-оналар иштирок этди.

Тадбирда Қуролли Кучлар сафида ҳарбий билим ва малака эгаллаган, мардлик ва матонат мактабини ўтаган йигитлар бандлигини таъминлашга давлат миқёсида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ёшларга ишга кириш, шартнома асосида ҳарбий хизматни давом эттириш, ҳарбий олий таълим ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун пухта тайёргарлик кўриш бўйича тегишли кўрсатма ва тушунчалар берилди. Мамлакатимизда хусусий бизнес вакилларига, хусусан, ёш тадбиркорларнинг ўз ишларини бошлаши учун яратилган қулай шароит ва имкониятлар билан таништирилди.

– Мамлакатимизда барча ёшларга эртамиз таянчи, келажагимиз эгалари сифатида қаралади, – дейди Ҳумоюн Юнусов. – Буни биз учун ташкил этилган ушбу тадбир мисолида, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вакиллари томонидан уюштирилаётган турли учрашув ва анжуманларда, бўш иш ўринлари ярмаркаларида кўриб турибмиз. Бухоро шаҳрида ҳарбий хизматни ўтаб қайтдим. Ўқишга имтиёз асосида қабул қилиниш имконини берадиган ҳарбий қисм тавсияномасига эгаман. Талаба бўлиш ниятидаман.

Очиқ мулоқотда муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олди.

Дилшод Каримов, ЎзА
1 615






Все о погоде - Pogoda.uz