Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.08.2017 15:16 Чоп этиш версияси

Ёшлар билан қизиқарли учрашув

Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, фахрийлар ёшлар билан учрашиб, уларнинг қизиқишлари, орзу истаклари билан яқиндан танишаётгани йигит-қизларга ўз салоҳиятини намоён этиши учун янада кенг имконият эшикларини очмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон алоқа тарихи музейида бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган учрашувда ёшларга алоқа тизимининг тарихи ва соҳада эришилган ютуқлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ахборот-коммуникация технологиялари миллий иқтисодиётнинг барча соҳалари ривожида муҳим аҳамиятга эга. Учрашувда мамлакатимизда миллий ахборот маконини жадал ривожлантириш асослари яратилганлиги, фуқароларнинг ахборотга оид ҳуқуқлари қонун билан кафолатланганлиги қайд этилди.

– Биз, ёшларни эзгу мақсад ва ғоялар атрофида бирлаштириш, ташаббус ва интилишларимизни қўллаб-қувватлаш ва тенгдошларимиз билан соғлом рақобат муҳити асосида илмий ва техник кашфиётларни амалга оширишимизда бу каби учрашувлар муҳим аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани кенгаши аъзоси Бексултон Нодиров. – Музейда ўтган қизиқарли учрашув бизга катта маънавий озуқа бўлиши билан бирга, ахборот соҳасидаги билимларимизни бойитишга ҳам хизмат қилади.

Тадбир иштирокчилари Қонунчилик палатаси депутатларидан парламент ва ахборот-коммуникация соҳаларида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
5 256






Все о погоде - Pogoda.uz