Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.07.2018 14:41 Чоп этиш версияси

Ёшлар байрамидан репортаж

Ёшлар байрамидан репортаж
Пойтахтимиздаги муҳташам “Миллий“ стадионида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” деб номланган байрам гала-концерти ўтказилди. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган шодиёнага 20 мингга яқин тамошабин ёшлар ташриф буюрди. 

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Абидович Артиқходжаев кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни мустақил фикрлаши, орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фахрий қоровули ва ҳарбий оркестрининг алоҳида мусиқий-кўргазмали чиқишлари ёшлар олқишига сазовор бўлди. 

Тантанали байрамда ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, бадиий жамоалар, эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури барчада катта таассурот қолдирди.

photo5314395367757949217.jpg

photo5314395367757949218.jpg

photo5314395367757949220.jpg

photo5314395367757949223.jpg

photo5314395367757949224.jpg

photo5314395367757949225.jpg

photo5314395367757949232.jpg

photo5314395367757949233.jpg

photo5314395367757949234.jpg

photo5314395367757949236.jpg

photo5314395367757949239.jpg

photo5314395367757949240.jpg

photo5314685007467489907.jpg

photo5314685007467489908.jpg

photo5314685007467489909.jpg

photo5314685007467489910.jpg

photo5314685007467489912.jpg

photo5314685007467489913.jpg

photo5314685007467489914.jpg

Абдулазиз Мусаев, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
8 929